Ер фондининг тоифалари ва уларнинг тавсифи

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий чегарасидаги умумий ер майдони 2020 йил
1 январь ҳолатига жами ерлар 44892,4 минг гектарни, шундан суғориладиган ерлар эса
4329 минг гектарни ёки умумий ер майдонининг 9,6 фоизини ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикаси ер фонди ерлардан фойдаланиш мақсади ва тартибига кўра ўзига хос ҳусусиятларга эга бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 8-моддасига асосан 8 та тоифага бўлинади.

           
           
           
           
           
           
Ўзбекистон Республикаси Ер фондининг тоифалари бўйича тақсимланиши             
                       
    2020 йил 1-январь холатига         (минг га. ҳисобида)            
Т/р Ер фондининг тоифалари Умумий ер майдон              
Шу жумладан, суғориладиган ерлар            
             
Жами Фоиз ҳисобида Жами Фоиз ҳисобида            
1 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар 20761,6 46,25 4210,1 9,38            
2 Аҳоли пунктларининг ерлари 223,4 0,50 52,7 0,12            
3 Саноат, транспорт,  алоқа,  мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар ерлар 867,4 1,93 12,7 0,03            
4 Табиатни муҳофаза қилиш,   соғломлаштириш ва рекреация  мақсадларига  мўлжалланган ерлар 731,7 1,63 0,6 0,001            
5 Тарихий-маданий аҳамиятга молик  ерлар 14,6 0,03                
6 Ўрмон фонди ерлари 12020,7 26,78 45,9 0,10            
7 Сув фонди ерлари 835,3 1,86 4,7 0,01            
8 Захира ерлар 9437,7 21,02 2,3 0,005            
  Жами ерлар: 44892,4 100 4329 9,64