“Фазовий маълумотларни рақамлаштирувчи Миллий географик ахборот тизимини яратиш” инвестиция лойиҳаси бўйича 2020 йилда ўзлаштирилган маблағлар ҳамда эришилган натижалар юзасидан

МАЪЛУМОТ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Давлат қарзи ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг натижадорлигини таъминлаш тўғрисида”ги ПҚ–4883-сон қарорининг
2-иловаси, 20-бандида Корея Республикаси Иқтисодий ривожланиш ҳамкорлик фонди (EDCF) маблағлари асосида
молиялаштириладиган “Фазовий маълумотларни рақамлаштирувчи Миллий географик ахборот тизимини яратиш” инвестиция лойиҳаси бўйича 2020 йилда “Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш”, “Лойиҳанинг ХМИ/ХҲМТ томонидан маъқуллаш” ва “ТИА ишлаб чиқиш” вазифалари белгиланган.

Кадастр агентлиги томонидан 2020 йилда лойиҳанинг концепцияси, стратегияси ва Техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқилди.

Лойиҳа кўлами ва тахминий бюджетини муҳокама қилиш, лойиҳанинг компонентлари (субкомпонентлари) ва амалга ошириш режасини муҳокама қилиш мақсадида 2020 йил 26 октябрдан 16 ноябрга қадар Yoo JaeYong – лойиҳа менежери, Kim SungSoo - NSDI инфратузилма бўлими раҳбари ва Shin WooShik – Маълумотлар маркази раҳбаридан ташкил топган Корея Эксимбанки миссияси Кадастр агентлида бўлишди.

Корея Эксимбанки миссияси билан ўтказилган музокаралардан сўнг, Кадастр агентлиги томонидан (2020 йил ноябрь-декабрь) мазкур лойиҳанинг аҳамиятлилик ва долзарблик даражаси қайта ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасига кўра лойиҳа истиқболсиз деб топилиб, Кадастр агентлигининг 2020 йил 12 декабрда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига лойиҳани истиқболдаги инвестиция лойиҳалари рўйхатидан чиқариш ва инвестицияга мўлжалланган маблағларни иқтисодиётнинг ҳозирги кундаги заиф йўналишларига қайта йўналтириш  ва инвестиция лойиҳаси ўрнига соҳада амалга оширилиши кўзда тутилган грант лойиҳаси тўғрисида маълумот 01-03-9763-сон хат билан тақдим қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков томонидан тасдиқланган 2020 йил 3 декабрдаги Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилиши 30-сон баёнининг
2-бандига мувофиқ, “Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Кадастр Агентлигининг таклифлари қабул қилиниб, баённоманинг Корея Республикаси бўйича “Йўл харитаси” 1-иловасига мувофиқ истиқболсиз лойиҳаларни янги истиқболли лойиҳалар билан алмаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилган.

“Миллий географик ахборот тизимини ташкил этиш” инвестиция лойиҳаси бўйича маблағлар (ташқи қарз) ўзлаштирилмаган.