Shrift o'lchami: A A A
Цвет сайта: A A A A

Давергеодезкадастрда Жахон банки вакили билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 14-сентабр куни Давергеодезкадастр раиси ўринбосари Шерзод Хабибуллаев Жахон Банкининг ер сиёсати бўйича катта мутахассиси Кис Беллни қабул қилди. Учрашувда «Aykan-Invest» компаниясининг бош директори Гулчехра Насирлаева ва жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникациялар бўйича директори Наира Тошхўжаевалар хам иштирок этишди.

Ушбу учрашув Жахон банки томонидан молиялаштирилаётган "Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимларини модернизациялаш” лойиҳаси доирасида ўтказилди. Йиғилиш иштирокчилари 22 октябр куни Самарқандда бўлиб ўтадиган давра сухбати хамда шу йилнинг 25 октябрида Тошкентда бўлиб ўтадиган семинарга тайергарлик жараёнини мухокама этишди.

Foydali resurslar